Линклар

logo-print

Нобель тинчлик мукофоти эгаларига топширилди


Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтган маросимда АҚШнинг собиқ вице президенти Альберт Гор ва БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро комиссиясига 2007 йилги Нобель тинчлик мукофоти топширилди.

Улар ер юзида глобал иқлим ўзгариши бўйича амалга оширган ишлари учун мазкур мукофотга лойиқ топилган эди.

Стокгольмда ҳам адабиёт, физика, кимё, тиббиёт ва иқтисод соҳаларидаги 2007 йилги Нобель мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлди.

Хабарларга кўра, Стокгольмдаги маросимга ёзувчи Доррис Лессинг ва иқтисодчи Леонид Гурвич кела олмаган.
XS
SM
MD
LG