Линклар

Эроннинг ядровий дастури юзасидан навбатдаги музокаралар бошланди


Теҳрондаги навбатдаги давра музокараларида Эрон расмийлари ва Атом энергияси халқаро агентлиги мутахассислари иштирок этмоқда.

Август ойида Атом энергияси халқаро агентлиги Теҳроннинг ядровий дастур борасидаги муҳим саволларга жавоб бериши учун маълум муддат ажратишга келишиб олган эди. Ўтган ойда эса агентлик Эрон ядровий дастурига оид ҳисоботини эълон қилганди. Унда расмий Теҳрон ядровий дастури борасидаги жараёнда илгари силжиш кузатилгани, бироқ айрим масалаларда Эрон халқаро ташкилот билан ҳамкорлик қилмагани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG