Линклар

Басра назорати Ироқ кучларига топширилади


Ироққа сафар қилган Буюк Британия бош вазири Гордон Браун инглиз қўшинлари икки ҳафта давомида Басра вилояти назоратини Ироқ ҳукумати кучларига топширишини маълум қилди.

Буюк Британия қўшинлари Ироқда хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш ва улар ҳарбий тайёргарлигини ошириш каби ишларни давом эттираверади.

Буюк Британиянинг Ироқдаги тўрт ярим минг кишилик ҳарбий контингенти баҳоргача 2500 кишига қисқариши режалаштирилган.

Якшанба куни Ироққа келган Гордон Браун мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликий ва ҳукумат расмийлари билан музокаралар ўтказди.
XS
SM
MD
LG