Линклар

Мусоқалъа ишғол этилди


Афғонистон қўшинлари сўнгги ўн ой мобайнида толиблар назорати остида бўлган Мусоқальа шаҳрига бостириб кирди.

НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари матбуот котиби ҳукумат кучлари шаҳарга бостириб кирган бўлса-да, ҳозирча тўла ўз назоратига олмаганини билдирди. Аммо Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал Зоҳир Азимий НАТО ва ҳукумат кучлари Мусоқальа шаҳрини тўлиқ ишғол этганини маълум қилди.

Қўшни Сангин туманида ҳам Афғонистон полицияси ва жангарилар ўртасида тўқнашув бўлди.

Хабарларга кўра, бу тўқнашувларда 15 жангари йўқ қилинган, 11га яқини жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG