Линклар

ЕИ Косово масаласида якдилликка эришиш арафасида


ЕИ ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда бошланадиган учрашуви олдидан ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана шундай баёнот берди.

“Фикримча, ЕИга аъзо давлатлар бу масалада якдил позицияга келмоқда. Ўйлашимча, ЕИ аъзолари масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда якдил позицияга эриша олади”,- деди Ҳавьер Солана.

ЕИ расмийларининг билдиришича, фақат Кипр БМТ резолюциясиз Косово мустақиллигини тан олмаслигини маълум қилган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Косовонинг бир томонлама мустақиллик эълон қилиши Болқондаги вазиятнинг издан чиқишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG