Линклар

Владимир Путин бош вазир бўлиши мумкин


Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Медведев президент сайловида ғалаба қозонса, амалдаги давлат раҳбари Владимир Путинга бош вазир лавозимини таклиф этишини маълум қилди.

“Россия президенти сайловида номзод сифатида қатнашишга тайёрлигимни билдириб, агар ғалаба қозонсам, В.Путиндан Россия ҳукуматини бошқаришга розилик беришини сўрайман”,- деди Д.Медведев.

Унинг таъкидлашича, В.Путинни ҳукумат бошқарувидаги юқори лавозимда ушлаб туриш Россия учун муҳимдир.
XS
SM
MD
LG