Линклар

Жазоир пойтахтидаги икки портлашда камида 62 киши ҳалок бўлди


“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги Жазоир Ички ишлар вазирига таянган ҳолда портлашдан бири худкуш томонидан амалга оширилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, биринчи портлаш Конституциявий суд биноси олдида, мактаб ўқувчиларини ташувчи автобусда рўй берган. Иккинчи портлаш эса БМТнинг Жазоирдаги маҳаллий идоралари жойланган бино яқинида содир этилган.

БМТ матбуот котиби Жан Фабре мазкур портлашда ташкилотнинг ўн ходими ҳалок бўлганини эълон қилди.

Портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG