Линклар

Сайловни бойкот қилиш чақириқлари кўпаймоқда


Қирғизистонда 16 декабрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловини бойкот қилиш чақириқлари тобора кўпроқ янграмоқда.

Қирғизистондаги таниқли шифокор Женишбек Назаралиев ҳам сайловолди пойгасидан ўз номзодини қайтариб олиб, сайловга бойкот эълон қилди.

“Менимча, сайлов ноҳалол ўтади, шундан келиб чиққан ҳолда бундан норози бўлган кишилар кўпаяди. Эҳтимол бойкот давом этар, аммо у бошқача шаклда бўлади”, - деди Ж.Назаралиев.

У сайловни бойкот қилиш чақириғига ўзи аъзо бўлган “Асаба” партиясидаги сафдошлари қўшилмаганини билдирди.

“Асаба” партияси лидерларидан бири Давронбек Садирбоевнинг айтишича, Ж.Назаралиевнинг қарорига қарамай, партия сайловда иштирок этаверади.
XS
SM
MD
LG