Линклар

Байрутда генерал портлатилди


Ливан пойтахти Байрутда рўй берган портлашда тўрт киши, жумладан, Ливан армияси генерали Франсуа ал-Ҳаж ҳалок бўлди.

Ливан полициясининг билдиришича, портловчи мослама генерал машинасининг тагига жойлаштирилган.

Хабарларга кўра, Франсуа ал-Ҳажнинг Ливан армияси бош қўмондони лавозимини эгаллаши кутилаётган эди.

Маълум бўлишича, ҳукмрон коалиция ва мухолифат амалдаги бош қўмондон Мишель Сулаймонни президент этиб тайинлашга келишиб олган.
XS
SM
MD
LG