Линклар

Миллиард рубль йўқолди


Россия бош вазири Виктор Зубков мамлакат бюджетидан миллиард рубль йўқолганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, бу пуллар ёз фаслида зилзиладан жабр кўрган Сахалиннинг Невельск шаҳрини қайта тиклашга мўлжалланган эди.

Ҳукумат мажлисида чиқиш қилган В.Зубковнинг айтишича, бу пуллар Невельск маъмуриятига етиб бормай, ярим йўлда йўқолган. Йўқолган пулларни аниқлаш вазифаси молия вазири Алексей Кудрин зиммасига юклатилди.
XS
SM
MD
LG