Линклар

ЕИ бошқаруви ислоҳ қилинади


Лиссабонда Европа Иттифоқининг бошқарув институтларини ислоҳ қилишга оид янги шартнома имзоланди.

“Лиссабондаги шартнома иттифоқнинг ҳаракат қилиш қобилиятлари ва ўз режаларимизни амалга ошириш имкониятларини бирлаштиради. Шундай экан, бу тузилма Европа фуқароларига янада яхши натижаларни тақдим этишга кўмак беради”,- деди Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозу.

Бундан икки йил аввал ЕИнинг янги конституцияси Франция ва Нидерландия томонидан рад этилгандан сўнг иттифоқ бошқарувини ислоҳ этишга оид янги шартнома лойиҳаси қабул қилинган эди.

Янги шартномада ЕИда узоқ муддатга президент сайланиши, ЕИ давлатлари нуқтаи назарини дунё саҳнасида тўлиқ ифода қилиш учун тузилма ташқи сиёсатига мутасадди раҳбар салоҳиятини, шунингдек, Европа ва миллий парламентлар ролини ошириш кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG