Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:40

Тожикистонда фол очиш ва илму жоду учун жарима белгиланди


Тожикистон парламенти қуйи палатаси фол очиш ва жоду қилиш билан шуғулланувчи кимсаларни катта жаримага тортишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади.

Қонун лойиҳаси муаллифи, Тожикистон парламенти констутициявий қонунчилик ва инсон ҳуқуқлари қўмитаси раиси Маҳмад Раҳимов мамлакатда фол ва жодуга барҳам бериш кераклигини айтади.

Унинг билдиришича, Тожикистонда тахминан 5 мингдан ортиқ эркак ва аёл мўмай даромад илинжида фолбинлик ва жоду билан шуғулланади.

“Бундан кейин бундай иш билан шуғалланган шахсларга 30-40 минимал иш ҳақи миқдорида жарима белгиланади. Бу эса тахминан 200 – 250 долларни ташкил этади”,- деди Маҳмад Раҳимов.

Гулсара исмли фолбин “Озодлик мухбири билан суҳбатда ҳукуматнинг айнан уларга ёпишганини маъқулламади.

“Мен бундай қонунларни ўйлаб чиқараётган депутатларга ҳайронман, уларнинг бошқа ишлари йўқми?! Ахир бу ҳам авлоддан авлодда ўтиб келаётган касб-ку! Бу касбни ташлаган одамнинг ўзи ва оиласи зарар кўради, соғлиғи ёмонлашади”,- деди фолбин Гулсара.

Қуйи палата маъқуллаган қонун лойиҳаси юқори палата томонидан тасдиқланган ва президент имзолагандан сўнг кучга киради.
XS
SM
MD
LG