Линклар

Владимир Путин Беларусда


Минскда беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан учрашган Россия президенти икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар истиқболини муҳокама этди.

Шунингдек, президентлар Россия-Беларус иттифоқи конституцияси, унинг бюджети ва бошқа масалаларни муҳокама этиши хабар қилинган эди.

“Россия раҳбарининг Беларусга расмий ташрифи Ғарбда катта шов-шув уйғотгани мени ҳайратлантирмоқда. Шуни айтмоқчиманки, биз ҳақиқатдан ҳам иттифоқчи давлат вакиллари сифатида учрашмоқдамиз”,- деди Александр Лукашенко.

Куни-кеча В.Путиннинг Минскка келишига қарши норозилик намойиши ўтказган “Ёшлар фронти” вакилларига куч ишлатилиб, ҳаракат етакчиси Шмицер Федорук қаттиқ калтаклангани оқибатида шифохонага ётқизилган эди.
XS
SM
MD
LG