Линклар

ЕИ аъзолари Брюсселда Косово масаласини муҳокама қилди


Учрашувдан олдин Германия канцлери Ангела Меркел Европа бу масалада ягона қарор қабул қилишига ишонишини билдирди.

“Сербия ҳукуматига биз барқарор Сербияни кўришни истаётганимизни етказиб қўймоқчимиз. Шунинг учун Болқон масаласи кун тартибида турибди”,- деди Ангела Меркел.

Сербия ташқи ишлар вазири Вук Еремич эса унинг ҳукумати ЕИга аъзо бўлиш жараёнини тезлатиш эвазига ҳеч қачон Косоводан воз кечмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG