Линклар

Ғазода йирик намойиш ўтказилди


“Ҳамас” ҳаракати ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан унинг ўн минглаб тарафдори Ғазо шаҳрида намойиш ўтказди.

Ташкилотчиларнинг билдиришича, бу “Ҳамас” ҳаракати жорий йил июнь ойида Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг “Фатҳ” партиясини Ғазо секторидан сиқиб чиқаргандан сўнг уюштирилган энг йирик намойишдир.

Исроил, АҚШ ва Европа Иттифоқи “Ҳамас”га террорчи ташкилот сифатида қарайди.
XS
SM
MD
LG