Линклар

logo-print

Покистонда фавқулодда ҳолат бекор қилинди


Покистон президенти Парвез Мушарраф олти ҳафта муқаддам мамлакатда жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилди.

П.Мушарраф адлия тизимидаги зиддиятлар ва жангариларнинг зўравонлик ҳаракати кучайиб бораётганини рўкач қилиб, ўтган ойда конституцияни ҳаракатдан тўхтатган эди. Бироқ бу қарор инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан кескин танқидга учради. П.Мушарраф ваъда берганидек, 8 январдаги парламент сайлови олдидан фавқулодда ҳолатни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG