Линклар

Бали анжумани қарори маъқулланмоқда


Дунё ҳукуматлари атроф-муҳит ҳимоясига қаратилган Киото протоколи ўрнини босувчи янги пакт борасида музокаралар бошланиши қарорини олқишламоқда.

Бу қарор Индонезиянинг Бали оролида БМТ шафеълигида 190 давлат вакиллари иштирокида ўтказилган анжуманда қабул қилинди.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ушбу келишув барча давлатларнинг масала нақадар шошилинч эканини англашини исботлашини таъкидлади. АҚШ эса келишувнинг якуний матнида ривожланаётган давлатларга атроф-муҳитга чиқариладиган заҳарли газларни қисқартириш мажбурияти юкланмаганидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG