Линклар

Мушарраф сайлов адолатли ўтказилишига ваъда берди


Покистон президенти Парвез Мушарраф 6 ҳафталик фавқулодда ҳолат бекор қилингандан сўнг телевидение орқали чиқишида келаси ойда парламент сайлови эркин ва адолатли ўтказилишига ваъда берди.

П.Мушарраф адлия тизимидаги зиддиятлар ва жангариларнинг зўравонлик ҳаракати кучайиб бораётганини рўкач қилиб, ўтган ойда конституцияни ҳаракатдан тўхтатган эди. Ўз мурожаатида П.Мушарраф мамлакат барбод бўлиши олдини олиш учун фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур бўлганини айтди. Бироқ танқидчилар фикрича, шу йўл орқали П.Мушарраф ўзининг президентлик курсисини сақлаб қолди.
XS
SM
MD
LG