Линклар

Эрондаги АЭС қурилишининг якунланиш муддати ҳамон номаълум


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Али Ҳусайний Бушаҳрда Россия қуриб бераётган илк АЭСнинг ишга туширилиш муддати белгиланмаганини билдирди.

Бу баёнот Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Манучеҳр Муттақий ва Сергей Лавров ўртасидаги учрашувдан сўнг янгради.

“Вазирлар ўртасидаги музокаралар кенг қамровли бўлди. Биз Россия Бушаҳрдаги АЭС қурилишини якунлашга жиддий ёндашаётганига ишонамиз”,- деди Али Ҳусайний.

Расмий Вашингтон Бушаҳрдаги АЭС Эроннинг ядровий қурол яратиш дастурининг бир қисми эканини даъво қилиб, Россияни бу лойиҳадан воз кечишга чақириб келади.
XS
SM
MD
LG