Линклар

Ҳожилар хавфсизлиги таъминланади


Муборак ҳаж амаллари бошланиши арафасида Саудия Арабистони 2 миллион ҳожининг хавфсизлиги юқори даражада таъминланишини эълон қилди.

Саудия ички ишлар вазири, шаҳзода Наййифнинг айтишича, ҳожилар авваламбор ҳар қандай қўпорувчилик ҳаракатларидан ҳимоя қилинади. Шунингдек, ҳаж амалларини бажариш давомида тиқилинч юзага келмаслиги учун ҳам чоралар кўрилган.

Ўтган йили кўприкда рўй берган тиқилинч оқибатида бир неча юз ҳожи шаҳид бўлган эди.
XS
SM
MD
LG