Линклар

Туркия авиацияси Ироқни бомбардимон қилди


Анқаранинг айирмачи курд партизанларига қарши кампанияси доирасида Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Ироқ шимолидаги нишонларни бомбардимон қилди.

Туркия бош вазири ўринбосари Жамил Чичек Туркия курд айирмачиларига қарши қатъий курашни давом эттиришини билдирди ва Курдистон ишчилар партияси жангчиларини таслим бўлишга чақирди.

Ироқдаги курд армияси матбуот вакили Жаббор Яварнинг маълум қилишича, турк авиацияси Ироқ-Туркия чегараси бўйлаб жойлашган Қандил тоғлари ён бағридаги қишлоқларга зарба берган.

Жануби-шарқий Туркияда ўз ҳокимиятини ўрнатиш учун курашаётган Курдистон ишчилар партияси партизанлари Қандил тоғларида қўним топгани маълум. Туркия ҳаво ҳужумлари оқибатида бир аёл ўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG