Линклар

Қирғизистонда парламент сайлови ўтказилди


Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг камида 61 фоизи иштирок этди.

Сайловда асосий кураш президент Қурманбек Бақиевнинг “Оқ йўл”, собиқ бош вазир Олмос Отамбоевнинг Социал демократик ҳамда парламентнинг собиқ спикери Умурбек Текебоев етакчилигидаги “Ота макон” партиялари ўртасида борди.

Сайловда курашаётган қолган 9 партиянинг бирортаси ҳам 90 ўринли партаментга кириш учун етарли овоз тўплай олмаган бўлиши мумкин.

Қирғизистонда илк бор парламент сайлови партия тақдим этган рўйхатлар асосида ўтказилди.

Мухолифат Қ.Бақиевни сайловни сохталаштиришга уринганликда айблади. Хусусан, О.Отамбоев сайлов жараёнини “нохолис ўйин”, деб атади.

Сайлов 500 хорижий кузатувчи назорати остида ўтказилди. Улардан ярми Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчиларидир. Турли партиялар вакиллари сайлов давомида кўплаб қоидабузарликлар кузатилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG