Линклар

logo-print

Гумонланувчи ўсмирлар қўлга олинди


Санкт-Петербургда миллий нафрат асосида амалга оширилган жиноятларда гумон қилинган етти ўсмир ҳибсга олинди.

Санкт-Петербург прокуратурасининг билдиришича, ҳозир бу ўсмирларнинг 1 декабрь куни шаҳарда амалга оширилган жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

1 декабрь куни Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган эди. Шу куннинг ўзида тувалик бир аёл ва Молдавия фуқароси бир гуруҳ ёшлар томонидан калтакланганди.
XS
SM
MD
LG