Линклар

Владимир Путин бош вазир бўлишга рози


Россия раҳбари агар ўзи қўллаб-қувватлаётган вориси, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Дмитрий Медведев президент этиб сайланса, бош вазир лавозимини қабул қилишини билдирди.

“Агар фуқароларимиз уни президентликка сайласа, мен бош вазир сифатида бирга бошлаган умумий ишларимизни давом эттиришга тайёрлигимни билдираман”,- деди “Ягона Россия” партияси қурултойида нутқ сўзлаган Владимир Путин.

“Ягона Россия” партияси қурултойида Д.Медведев 2008 йилда ўтказиладиган президент сайловига расман номзод этиб кўрсатилди.
XS
SM
MD
LG