Линклар

ЕХҲТ Қирғизистонда ўтган парламент сайловини танқид қилди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан биргаликда мустақил кузатувчилар ва қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам сайловни кескин танқид қилди ва у халқаро стандартларга мос эмаслигини билдирди.

“Энг асосий қонунбузарликлардан бири шуки, фуқароларимизнинг сайлаш ва сайланиш тўғрисидаги конституциявий ҳуқуқи ҳукумат томонидан тажоввузкорона мусодара қилинди. Нега? Чунки минглаб қирғизистонлик ўз исмини сайлов рўйхатидан топа олмади”,- деди “Коррупцияга қарши фуқаровий жамият” ноҳукумат ташкилоти раҳбари Толехон Исмоилова.

Ҳозиргача сайлов варақаларининг 85 фоизи санаб бўлинган. Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат президенти Қурманбек Бақиевнинг “Оқ йўл” партияси 48 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Собиқ бош вазир Олмос Отамбоевнинг Социал демократик партияси ҳам 5 фоизлик тўсиқдан ўтишга муваффақ бўлган, аммо минтақалар учун белгиланган 0,5 фоизли тўсиқдан ўта олмаган. Бу эса уларнинг парламентга ўтиш имкониятини шубҳа остига қўяди.
XS
SM
MD
LG