Линклар

18 декабрда бутун дунёда Муҳожирлар халқаро куни нишонланди


Тожикистон пойтахти Душанбеда шу санага бағишлаб Халқаро миграция ташкилоти ўтказган кўргазмада, асосан, Россияда мардикорлик қилаётган миллионга яқин тожик муҳожирлари ҳаёти ва турмуши акс этган элликдан зиёд фотосурат намойиш этилди.

“Бу суратларда Россияда мардикорлик қилаётган тожикларнинг яшаш шароити қанчалик оғирлиги, дарди, муҳожирларнинг уйда қолган болалари ва хотинлари оила сарварини йиллар давомида интизор бўлиб кутиши акс этган. Нақадар ачинарли ҳолатлар. Бу суратларни аслида раҳбарларга кўрсатиш керак”,- дейди кўргазмани томоша қилганлардан бири.
XS
SM
MD
LG