Линклар

logo-print

Қирғиз мухолифати парламентга ўтиш имкониятига эга бўлди


Қирғизистон Олий суди Марказий сайлок комиссиясининг парламент сайловида партияларга қўйган ярим фоизли ҳудудий чекловни бекор қилди.

Қирғизистондаги 16 декабрь кунги парламент сайловидан сўнг биргина мамлакат президенти Қурманбек Бақиевнинг “Оқ йўл” партияси мазкур ярим фоизли чекловдан ўтган эди.

Сайлов натижаларига кўра, мухолифатдаги “Ота макон” партияси саккиз фоиз, Социал демократик партия олти фоиз овоз олган бўлса-да, улар ҳар бир ҳудуддан тўпланиши керак бўлган ярим фоизли тўсиқдан ўта олмаган эди.

Энди Олий суд қарори уларнинг парламентдан ўрин олишига имконият яратишига қарамай, “Ота макон” партияси аъзолари сайлов натижаларига норозилик сифатида очлик эълон қилди.

“Ота макон” партияси сайлов натижалари ноқонуний, дея тан олиниши ва бир қанча сайлов участкаларида қайта овоз бериш ўтказилишини талаб қилади. Биз мамлакатимизда қонунийлик ва инсон ҳақлари учун охиригача курашамиз ҳамда бизга ишонган сайловчилар овозларини ҳимоя қиламиз”,- деди партия раҳбарларидан бири Темир Сариев.
XS
SM
MD
LG