Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:02

Ўзбек муҳожирлари сайловда кимга овоз берган бўларди?


“Озодлик” мухбири Қозоғистонда яшаётган айрим ўзбекистонликлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг аксарияти юртида ўтадиган президент сайловида қатнашса, амалдаги давлат раҳбарига овоз бермоқчи эмаслигига амин бўлди.

Бу йил Қозоғистонга 2 миллионга яқин меҳнат муҳожири келган бўлиб, уларнинг 70 фоизи ўзбекистонликлардир. Улар орасида маҳаллий иш берувчиларнинг зўравонлиги ва фирибгарлик қурбони бўлаётганлар кам эмас.

Меҳнат муҳожирларидан бири Ўзбекистонда иқтисодий вазият ижобий томонга ўзгармаётгани сабабли кўплаб ватандошлари бир неча йиллар давомида ўз юртига бора олмай, оила аъзолари билан кўришиш имконини топа олмаётганини билдирди.

“Ўзим ҳам 5 йилдан бери аям билан янги йилни кутганим йўқ. Яқинда уйга бора олмаётганим учун аям мендан хафа бўлиб кетди. Бора олмаслигимни, бу ердаги ишларни битиришим кераклигини айтдим”,- дейди суҳбатдош.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан суҳбат давомида улар 23 декабрь кунги сайловни кутаётгани, шундай сўнг мамлакатда ўзгариш бўлиш-бўлмаслиги ойдинлашишига умид қилаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, улар сайловда қатнашса, кимга овоз беришларини ҳам айтди.

“Мен Аслиддин Рустамовга овоз бермоқчиман. У бирор ўзгаришлар қилади, деб ўйлайман-да”,- деди бир суҳбатдош.

“Мен эса Дилором Тошмуҳаммедовага овоз бермоқчиман. Аввалги икки сайловда ҳам Каримовга эмас, унинг рақибларига овоз бергандим. Лекин у ҳамон лавозимидан кетмаяпти. Бошқа одам келса, балки ўзгариш бўлар”,- деди иккинчи суҳбатдош.

Андижонлик бир суҳбатдош эса сайловда бир неча номзод қатнашаётганига қарамай, бу демократия намойиши эмас, балки хўжакўрсинга эканини таъкидлади ва бундан бир ой аввал Андижонда бўлганида одамлар Ислом Каримов фойдасига овоз беришга мажбурланаётгани гувоҳи бўлганини билдирди.

“Президент сайлаб бўлинган. Яна Каримов бўлади-да”,- деди андижонлик суҳбатдош.
XS
SM
MD
LG