Линклар

Жанубий Корея консерватив президентга эга бўлиши мумкин


Мамлакатдаги сайловда овоз бериб бўлган фуқаролар ўртасида ўтказилган сўров, яъни экзит-полл натижалари консерватив мухолифат номзоди Ли Мен Бак 50 фоиз сайловчининг қўллаб-қувватлашига эришиши мумкинлигини кўрсатган.

“Сўнгги ўн йилдан бери давом этаётган режимни ўзгартириш фурсати келганини сиз ҳам яхши англайсиз. Бу ўзгаришларга халқнинг иродаси ва қудрати билан эришиш мумкинлигига ишонаман”,- деди Ли Мен Бак.

Сеулнинг собиқ мэри Ли Мен Бак бир неча йиллар давомида мамлакатнинг “Хундай” корпорациясида фаолият юритган. Сайловолди кампанияси даврида у тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ва Шимолий Кореяга нисбатан жиддий позицияда бўлишга ваъда берган эди.
XS
SM
MD
LG