Линклар

Ўзбекистон халқи Қурбон ҳайитини байрам қилди


Дам олиш куни деб эълон қилинган 19 декабрда мамлакатнинг барча масжидларида ҳайит намозлари ўқилди.

Хабарларга кўра, байрам муносабати билан Ўзбекистондаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар тартибга келтирилган.

Саудия Арабистонида эса ҳаж ибодатини амалга ошираётган икки миллионга яқин мусулмон Мина шаҳрига юриш қилди. Бу ерда улар шайтонга тош отиш маросимида иштирок этади.

Бу йилги ҳаж ибодатида Ўзбекистоннинг 5 мингдан ортиқ фуқароси иштирок этаётгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG