Линклар

Туркия пойтахти Анқарада зилзила рўй берди


“Онадўли” ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, ер силкиниши кучи Рихтер ўлчови бўйича 5,7 баллни ташкил этган.

Айни пайтда вайронагарчилик ва аҳоли орасидаги талафотлар тўғрисида маълумот тарқатилмади.

Янги Зеландиянинг шарқий соҳилларида ҳам кучли зилзила кузатилди. Ер силкиниши пойтахт Веллингтонда ҳам сезилган ва бу ерда бир неча бино электр қувватисиз қолган.
XS
SM
MD
LG