Линклар

ҲРУ Грузия ҳукуматини айблади


“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти Грузия ҳукуматини ўтган ойда мамлакатдаги норозилик намойишлари иштирокчиларига нисбатан ортиқча куч ишлатганликда айблади.

Мазкур намойишлардан сўнг ҳукумат мамлакатдаги етакчи мустақил телевидение фаолиятини тўхтатган эди.

Қароргоҳи Брюсселда жойлашган Бўҳронларни ўрганиш халқаро маркази ҳам Грузия ҳукуматини авторитаризмга интилаётганликда айблади.

Бу икки ташкилот Ғарб давлатларини демократик ислоҳотлар ўтказиш талаби билан Грузия ҳукуматига босим ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG