Линклар

Владимир Путин Москвада Нурсултон Назарбоев билан учрашди


Хабарларга кўра, Россия ва Қозоғистон президентлари Каспийбўйи газ қувурини қуришга оид шартномани имзолаш маросимида қатнашган.

“Бу янги энергетик артериянинг қурилиши ҳамкорларимизга узлуксиз ва кўп миқдорда газ етказиб беришни таъминлайди. Шунингдек, бу мамлакатларимизнинг Европадаги энергетик хавфсизликни таъминлашга қўшган жиддий улуши бўлади”,- деди Владимир Путин.

2007 йил майда Россия, Туркманистон ва Қозоғистон президентлари туркман газини Россия ҳудуди орқали Европага олиб чиқувчи Каспийбўйи газ қувурини ётқизишга келишиб олган эди.
XS
SM
MD
LG