Линклар

“Ота макон” парламентга ўта олмади


Мухолифатдаги бу партия Қирғизистонда ўтказилган парламент сайловида деярли 9 фоиз овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, минтақалар учун белгиланган ярим фоизлик тўсиқдан ўта олмади.

Марказий сайлов комиссияси эса парламентга ўтган партиялар ўртасида депутатлик ўринларини тақсимлади.

90 ўринли парламентдаги 71 депутатлик ўрни “Оқ йўл” партиясига берилиши маълум бўлди. Социал демократик партияга 11, Коммунистлар партияси эса саккиз ўрин билан чекланди.
XS
SM
MD
LG