Линклар

logo-print

Янги парламент иш бошлади


Қирғизистон янги паламентининг биринчи мажлисини, анъанага кўра, ёши энг улуғ депутат Бейшебек Акунов очди. Шундан сўнг депутатлар қасамёдга келтирилди. Бу маросимдан кейин улар кун тартибини тасдиқлади.

Жўғўрғу Кенеш кун тартибига киритилган парламент раиси ва ўринбосарларини сайлаш, қўмиталар ташкил этиш масалалари юзасидан фракциялар ўртасидаги маслаҳатлашв зарурати туфайли душанбагача танаффус эълон қилинди.

Куни-кеча мамлакат президенти Қурманбек Бақиев сайловда ғолиб чиққан “Оқ йўл” партиясининг парламентдаги вакиллари билан учрашиб, янги йилгача спикерни сайлаб, бош вазир номзодини аниқлашни таклиф қилганди.

“Оқ йўл” партияси масъул котиби Жанғўрўз Қаниметовнинг билдиришича, парламент спикери лавозимига собиқ давлат котиби Адахон Мадумаров, бош вазирликка эса саноат ва энергетика вазири вазифасини бажарувчи Игорь Чудинов номзоди кўрсатилиши эҳтимоли бор. “Оқ йўл” партияси парламентда 12 та қўмита бўлишини таклиф қилмоқчи.
XS
SM
MD
LG