Линклар

logo-print

Шиалар суннийлар назоратга олинишини истайди


Ироқлик шиалар етакчиси, Ироқ олий ислом кенгаши раҳбари Абдулазиз Ҳаким мамлакатда “Ал-Қоида” ҳаракатига қарши курашаётган сунний қуролли гуруҳлар устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

У бу гуруҳларнинг мамлакат барқарорлигига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади, аммо ўқотар қуроллар фақат полиция ва ҳукумат қўшинлари қўлида бўлиши кераклигини билдирди.

АҚШ қўмондонлиги “Ал-Қоида” ҳаракатига қарши кураш мақсадида маҳаллий сунний гуруҳларни ҳам қуроллар билан таъминлаган эди.
XS
SM
MD
LG