Линклар

“Шенген ҳудуди” яна тўққиз давлатга кенгайди


21 декабрь ярим тундан бошлаб Чехия, Венгрия, Польша, Словакия, Словения, Литва, Латвия, Эстония ва Мальта ҳамда “Шенген шартномаси”га аъзо 15 давлат ўртасидаги сув ва ердаги чегара назорат пунктлари олиб ташланди.

“Европа тарихидаги қора доғлар ўтмишга айланмоқда. Дилимизда ва юракларимиздаги ниятларни чегараларимизда кўриб турибмиз. Бугун озодлик ғалаба қозонган кундир”,- деди Польша бош вазири Доналд Туск.

Хабарларга кўра, бу давлатлар аэропортларидаги паспорт назорати келаси йилнинг март ойида бекор қилинади.
XS
SM
MD
LG