Линклар

Бишкекда яна норозилик акцияси бўлиб ўтди


“Мен ишонмайман” номли норозилик акцияси мухолифатдаги “Ота макон” партияси томонидан ташкил этилди.

Хабарларга кўра, Бишкек милицияси барча намойишчиларни ҳибсга олиб, ИИБга олиб кетган.

“Ота макон” партияси Қирғизистонда ўтказилган парламент сайловида деярли 9 фоиз овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, минтақалар учун белгиланган ярим фоизлик тўсиқдан ўта олмаган эди. Шу боис, бу партияга парламентдан ўрин берилмади.

АҚШ ҳукумати Қирғизистондаги сайлов жараёнида кузатилган қонунбузарликлар юзасидан жиддий ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG