Линклар

logo-print

Қўлга олинганлар қўйиб юборилди


Бельгия ҳукумати “Ал-Қоида”нинг қамоқдаги аъзосини озод қилишни режалаштиришда гумонланиб 21 декабрь куни ҳибсга олинган 14 шахсни қўйиб юборди.

Федерал прокуратура 24 соатдан ортиқ ушлаб туриш учун етарлича далиллар бўлмагани сабабли ҳибсдагилар қўйиб юборилганини маълум қилди.

Прокуратура матбуот вакили Лийв Пелленз Бельгиядаги ҳарбий базага ҳужум уюштиришни режалаштиргани учун қамалган Низар Трабелсини озод қилиш режалаштирилгани ҳақидаги иддао юзасидан текширув давом этишини айтди.
XS
SM
MD
LG