Линклар

Гумонланувчи қўлга олинди


Покистон хавфсизлик хизмати Пешавор шаҳри яқинидаги масжидда амалга оширилган ҳужумга алоқадорликда гумонланган бир киши қўлга олинганини маълум қилди.

Жума куни Қурбон байрами нишонлаётган пайтда худкуш ўзини портлатгани оқибатида 50дан ортиқ одам ҳалок бўлган, ўнлаб мусулмон жароҳатланганди.

Ҳужум Покистон президенти Парвез Мушаррафнинг яқин сафдоши бўлган собиқ ички ишлар вазири Офтоб Шерпаога қарши қаратилгани айтилмоқда. Портлаш пайтида О.Шерпаога зарар етмаган, аммо унинг ўғли яраланган.
XS
SM
MD
LG