Линклар

Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳибсдан озод этилди


Бишкек шаҳри суди ҳукуматга қарши уюштирилган намойишда иштирок этиш айби билан пойтахтнинг Биринчи май тумани суди томонидан 5 кундан 7 кунгача бўлган муддатларга қамоққа ҳукм қилинган 11 нафар инсон ҳуқуқлари ҳимоячисини озод этди.

Суднинг навбатдаги мажлиси 24 декабрь куни бўлади. Агар ҳакамлар аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирса, ҳуқуқ ҳимоячилари қайта ҳибсга олиниши мумкин.

Шунингдек, Қирғизистон ҳукумати мухолиф партияларнинг 30га яқин тарафдорини ҳам ҳибсдан озод қилди.

Улар 16 декабр куни ўтказилган парламент сайлови натижаларига норозилик тариқасида жума куни Бишкекда намойиш ўтказган пайтда қўлга олинганди.
XS
SM
MD
LG