Линклар

Кевин Радд Австралияга қайтди


Афғонистонга бир кунлик сафарини якунлаган Австралия бош вазири Кевин Радд ватанига қайтди.

К.Радд ўз мамлакати Афғонистонда экстремизмга қарши кураш олиб бораётган халқаро ҳамжамиятга ёрдам беришини яна бир марта такрорлади. У Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар қўмондони, АҚШ армияси генерали Дан МакНейл билан учрашди.

Афғонистонда Австралиянинг салкам минг ҳарбийси хизмат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG