Линклар

Николя Саркози кутилмаганда Афғонистонга келди


Бу Н.Саркозининг май ойида Франция президенти этиб сайланганидан бери Афғонистонга биринчи ташрифидир. Франция раҳбари Кобулда президент Ҳомид Карзай билан учрашгандан сўнг халқаро ҳамжамият Афғонистонда экстремистларга қарши олиб бораётган курашда ғалабага эришишини таъкидлади. У Афғонистондаги француз ҳарбийлари билан ҳам учрашади.

Ҳозир Афғонистонда НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар таркибида Франциянинг 1300 аскари хизмат қилмоқда. Уларнинг аксари Кобул ва Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида ўрнашган.
XS
SM
MD
LG