Линклар

Ўзбекистонда президентлик сайлови бўлиб ўтди.

  • Алишер Сиддиқ

Мазкур сайлов ўз президентлик муддатини узайтириш ниятида бўлган президент Каримовга жиддий рақибларсиз ўтказилди. Ўз сайлов варақасини қутига ташлаганидан сўнг, президент Каримов одамларнинг нима учун овоз бераётганига ишонишини билдирди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловда сайловчиларнинг 80 фоизидан ортиғи иштирок этган. МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайлов давомида сайлов қонунчилигининг бирон бир тарзда бузилганлиги тўғрисида ахборот келиб тушмаганини айтди.
Сайловларни кузатиш бўйича асосий халқаро ташкилот Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги президентлик сайлови рақобатсиз муҳитда ўтказилишини танқид остига олган эди.
Ўзбекистондаги президент сайловини ЕХҲТнинг 21 кишидан иборат чекланган кузатувчилар гуруҳи кузатди. ЕХҲТ вакиласи Урдур Гуннарсдоттир Тошкентдан “Озодлик” ка айтишича, асосий эътибор овоз бериш ва овоз санаш жараёнига қаратилган.
“Биз сайловнинг барча жиҳатларига аҳамият беришга ҳаракат қиляпмиз ”- деди ЕХҲТ вакилиса Урдур Гуннарсдоттир.
Сайлов жараёнини Ўзбекистондаги хориж давлатлар элчихоналари, жумладан АҚШ элчихонаси вакиллари ҳам кузатди.
XS
SM
MD
LG