Линклар

АҚШ Таиландни парламент сайлови “эркин ва адолатли” ўтгани билан табриклади.

  • Ҳасанжон

Давлат Департаменти матбуот вакили Шон Мак Кормак Қўшма Штатлар янги сайланган Таиланд ҳукумати билан қатор масалаларни жиддий муҳокама қилишига умид билдирди.
Тайланд собиқ бош вазири Таксин Шинаватра ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатда биринчи марта ўтказилган сайловда Шинаватранинг тарафдорлари ғалаба қозонган. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, овозларнинг қарийиб 80 фоизи санаб бўлинганида Шинаватранинг Халқ қудрати партияси парламент қуйи палатасидаги 480 ўриннинг 230тасини эгаллаган.
Шинаватра 2006 йилда қон тўкишсиз амалга оширилган исён натижасида ҳокимиятдан четлатилган эди. Халқ қудрати партияси сайловолди кампанияси давомида Таксин Шинаватрани сургунда яшаётган Лондондан мамлакатга қайтаришни асосий масалалардан бири сифатида тарғиб қилди.
XS
SM
MD
LG