Линклар

logo-print

Қирғизистон ҳукумати аввал номи бўлмаган тоғ чўққисини “Santa Claus”, яъни, Қорбобо чўққиси деб атади.


Туризм давлат агентлиги раҳбари вазифасини вақтинча бажараётган Турусбек Мамашев Озодлик радиосига баландлиги тўрт минг 500 метр бўлган Қорбобо чўққиси Норин ва Ўш вилоятлари чегарасида жойлашганини айтди:
“Тоғ чўққисига Қорбобо номи берилди. Чўққига Қирғизистон байроғини ўрнатиш учун экспедиция жўнатилди. 30 декабр куни президентимиз Қурмонбек Бакиев иштирокида Қорбобо фестивалини уюштиряпмиз” – деди Т.Мамашев. Унга кўра, Бишкекдаги тадбирда уч мингга яқин Қорбобо ва кўплаб болалар қатнашади.
XS
SM
MD
LG