Линклар

logo-print

Грузия президенти вазифасини вақтинча бажараётган Нино Буржанадзе мамлакатнинг конституциявий тузуми “жиддий таҳдидга” дуч келганини айтди.



Миллий Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан кейин журналистлар билан учрашган Бурданадзе: “Қўлимизда бўлган маълумотлар Грузия ҳукуматига жиддий таҳдид бор, дейишга асос бўлмоқда. Бу таҳдид бўлган ва ҳозир ҳам бор. Шуни қатъий таъкидламоқчиманки, Грузия ҳукумати у ким бўлишидан қатъий назар, ҳеч кимга Грузия халқининг эркин танлов ҳуқуқини тортиб олишига йўл қўймайди” – дея баёнот берди Н.Буржанадзе.
24 декабр куни эрталаб Грузия Бош прокуратураси ҳукуматни ҳокимиятдан ағдариш уринишнинг олди олингани, унга депутат Валерий Гелбахиани алоқадорликда гумон қилинаётганини билдирган эди. Бироқ Гелбахиани ҳеч қандай нотўғри иш қилмаганини айтган.
XS
SM
MD
LG