Линклар

Эрон ҳукумати мамлакатда 19та атом станцияси қуришга оид халқаро тендер эълон қилиш арафасида.


Бу ҳақда Эрон парламентининг халқаро алоқалар ва миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Козим Жалолий маълум қилди. Эрон ахборот агентликларининг билдиришича, қурилажак АЭСларининг ҳар бири йилига минг мегаватт электр қуввати ишлаб чиқариш имконига эга бўлади. Айни пайтда, кўпгина ғарб давлатлари Эронни ядровий қуролга эга бўлишга уринаётганликда айбламоқда. Теҳрон расмийлари эса бу иддаоларни рад этиб, Эроннинг ядровий дастури тинч мақсадларига қаратилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG