Линклар

Қуддус шаҳрида Фаластин ва Исроил расмийлари ўртасида бўлиб ўтган иккинчи давра музокара боши берк кўчага кириб қолди.


Бунга Исроилнинг Қуддус яқинидаги босиб олинган ерларга 700дан ортиқ уй-жой қуриш ҳақидаги янги режаси сабаб бўлди. Исроилнинг яқин иттифоқчиси бўлган АҚШ ва Европа Иттиофқи бу режани танқид қилди. Душанба кунги сўзлашувда Фаластин бош музокарачиси Аҳмад Қураи Исроил музокарачиси, Ташқи ишлар вазири Ципи Ливнига Исроил икки йўлдан бирини, яъни тинчлик ва музокара йўлини ёки яҳудийлар учун янги бинолар қуриш йўлини танлаши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG