Линклар

Тожикистонда РАФ русумидаги маршрут такси тепловоз билан тўқнашиб кетгани оқибатида тўққиз киши нобуд бўлди.


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Худойназар Асоев бу ҳақда Озодлик радиосига шундай деди: “Йўл қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида йўловчи автобус локомотив билан тўқнашиб кетди. Халокат оқибатида тўққиз киши нобуд бўлди, уч нафари оғир жароҳатланди. Воқеа юзасидан текширув олиб бориляпти” – деди Тожикистон Ички ишлар вазирлиги расмийси.
Хабарларга кўра, жароҳатланган одамлар Душанбедаги касалхонага ётқизилган.
XS
SM
MD
LG